Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тараққиёт йўлидаги таклифлар қўллаб-қувватланмоқда

2017-10-06 | Жамият

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи мазмун-моҳиятини ўрганиш, бу борадаги тарғиботни кучайтириш мақсадида «Тинчлик ва тараққиёт йўлидаги долзарб ташаббусларни қўллаб-қувватлаймиз» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда таниқли фан ва санъат арбоблари, етакчи театр актёрлари, турли ташкилотлар касаба уюшмалари фаоллари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Иштирокчилар эътиборига Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи такроран намойиш этилди. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев ва бошқалар Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги нутқи чинакам тарихий воқеа бўлганини қайд этиб, юртдошларимиз бу жараённи юксак фахр-ифтихор туйғуси билан кузатгани, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли халқчил ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси янада ортганини алоҳида таъкидлади. 

Давра суҳбатида давлатимиз раҳбарининг БМТнинг юксак минбаридан катта шижоат билан билдирган фикр-мулоҳазалари, асримизнинг энг долзарб масалаларини ҳал этиш бўйича илгари сурган таклиф ва ташаббуслари халқаро миқёсда катта қизиқиш билан кутиб олингани қайд этилди. Хусусан, нутқда ёшлар масаласи юзасидан билдирилган мулоҳазалар, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган умумлаштирилган халқаро ҳуқуқий ҳужжат – БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциясини ишлаб чиқиш таклифи халқаро жамоатчилик диққат марказида бўлиб турибди. 

Давлатимиз раҳбарининг минтақада тинчлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, экологик муаммоларни ҳал этиш, ислом динининг асл моҳиятини тарғиб қилиш, маърифатпарвар аждодларимиз меросини кенг тарғиб этиш каби ғоят долзарб фикр-мулоҳазалари, шубҳасиз, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини янада оширди. 

Тадбирда касаба уюшмалари фаоллари Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқи мазмун-моҳиятини корхона, ташкилотлардаги меҳнат жамоаларида янада фаол тарғиб қилиш бўйича келишиб олди.

 

Улуғбек Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться