Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Солиқ тизими ходимлари сайловда фаол иштирок этмоқда

2015-03-29 | Жамият

Мамлакатимиз 2014 йилда бизнесни юритиш шароити бўйича рейтингда 8 поғонага, солиққа тортиш борасида 61 поғона юқорига кўтарилди. БМТ Тараққиёт дастурининг баҳосига кўра, Ўзбекистон сўнгги йилда бизнес юритишни енгиллаштириш соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар бўйича етакчи ўнта мамлакат қаторидан жой олди.

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга туширилди. Ходимларга тўланадиган даромадларни легаллаштириш, меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкини пасайтириш мақсадида микрофирмалар, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиздан 15 фоизга, қурилиш соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга камайтирилди. Бу, албатта, тадбиркорлик тараққий этишига, соҳанинг ялпи ички маҳсулотни шакллантиришдаги улуши ортиб боришига ўз ижобий таъсирини кўрсатмоқда. Бу кўрсаткич 2000 йилда 31 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир 56 фоиздан ошди.

Мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишида солиқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар муҳим аҳамият касб этди. Солиқ тизими ходимларининг изчил фаолият юритаётгани ҳам бу жараёнда муҳим ўрин тутмоқда. Мазкур соҳа ходимлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этмоқда.

– Мамлакат ривожида ҳар бир соҳанинг, ҳар бир фуқаронинг ўз ўрни бор, – дейди Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси солиқ инспектори Шаҳбоз Ғайратов. – Бу Ўзбекистонимиз эришган улкан ютуқларда ўз аксини топмоқда. Бугунги сайловда барча юртошларимизнинг, турли соҳа вакилларининг фаол иштирок этаётгани ҳам шу мақсадга хизмат қилади.

Ҳозирги кунда солиқ тўловчилар учун яратилаётган қулайликлар кўлами кенгайиб бораётгани, уларга соҳанинг барча йўналишларини қамраб олган олтмишга яқин интерактив хизматлар кўрсатилаётгани бунинг исботидир. Бундай имкониятлар бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг вақти ва маблағини тежаш, оворагарчиликларнинг олдини олиш имконини бераётгани билан аҳамиятлидир. Бу мамлакатимизнинг ҳар жиҳатдан янада тараққий этишига замин яратади.

Манба: ЎзА

Поделиться