Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг махсус маърузачиси билан учрашув
2017-10-02 | Сиёсат
2017 йилнинг 2 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳидни қабул қилди.
Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида батафсил сўз юритилди.
Учрашувда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши махсус маърузачисининг мандатига кирадиган мавзулар бўйича ҳамкорлик масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳозирда долзарб муаммоларни ҳал қилишга қаратилган диний соҳадаги халқаро ташаббуслари тўғрисида Аҳмад Шаҳидга батафсил маълумот берилди.
Суҳбатда ўзаро тушуниш тамойилларига асосланган конструктив мулоқотни давом эттиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.
Анвар Илёсов олган сурат
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги