Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Исроил Элчиси билан учрашув
2017-09-27 | Сиёсат
2017 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Исроил Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдуард Шапира билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Элчига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 72 сессиясидаги нутқида илгари сурилган ташаббуслари тўғрисида тушунтириш берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги