Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқаролар фаол

2015-03-29 | Жамият

Наманган. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 6-Наманган сайлов округидаги 651 сайлов участкасининг барчаси эрта тонгдан сайловчилар билан гавжум бўлди.

Наманган шаҳридаги 97-сайлов участкасига келаётган сайловчиларнинг кайфияти баланд.

– Бу мактабга мен кўп марта овоз бериш учун келганман, – дейди меҳнат фахрийси Татьяна Туманова. – Илгариги сайловлар бугунгидай эркин, ихтиёрий бўлмас эди. Одамларни сайловга келтириш учун участка олдида камёб ёки арзонлаштирилган моллар савдоси, концертлар ташкил қилинарди, турли ҳавойи ваъдалар бериларди.

Мен шу юртда туғилиб ўсдим, Ўзбекистон – менинг Ватаним. Мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшамоқда ва уларга ўз маданияти, тили, миллий урф-одатларини сақлаб қолиш, ривожлантириши учун барча шароит яратилган. Тинчлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат, қадриятлар устувор юртда яшаётганимдан фахрланаман. Бугун шу азиз Ватаним келажаги учун овоз бердим.

Мазкур участкада шаҳарнинг Обиҳаёт ва Байналмилал маҳаллаларида истиқомат қилувчи 2 минг 987 нафар фуқаро овоз беради.

–Бизда сайловчиларнинг асосий қисми эрта тонгда келади, – дейди участка сайлов комиссияси раиси Дилбархон Раҳмонова. – Соат етти бўлмай, сайловчилар оилавий бўлиб келди. Улар навбат кутиб қолишининг олдини олиш учун участка тўртта, жумладан, битта ногиронлар учун овоз бериш кабинаси, стационар ва кўчма сайлов қутилари билан жиҳозланган. Комиссия аъзоларидан бир гуруҳи кўчма қутини олиб, ҳудудимизда жойлашган ногиронларни реабилитация қилиш марказида овоз беришни ташкил қилади.

Сайлов участкаларида эрта тонгдан эзгу тилаклар билан бошланган овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться