Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Афғонистон делегацияси билан учрашув

2017-09-27 | Сиёсат

2017 йилнинг 25-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгашининг ташқи алоқалар ва минтақавий ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Моҳаммад Қосим Лудин бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Делегация таркибига Афғонистон Президентининг МДҲ масалалари бўйича махсус вакили офиси, савдо ва саноат, адлия, ташқи ишлар вазирликлари ва Фуқаро авиацияси мустақил бюроси вакиллари киради.

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган учрашувда олий даражадаги Ўзбекистон-Афғонистон алоқалари давомида эришилган келишувларни амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Афғонистоннинг ваколатли идоралари томонидан кўриб чиқилаётган ҳукуматлараро битимлар лойиҳалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий ташқи ишлар вазирлигидаги суҳбатда иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться