Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Япония JNTO миллий сайёҳлик ташкилоти президенти билан учрашув
2017-09-25 | Туризм
Ўзбекистондан ташриф буюрган махсус делегация Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилган Осиё-Тинч океани минтақасидаги энг йирик «Japan Tourism Expo – 2017» кўргазмасида иштирок этди ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси кўмагида Япониянинг туризм соҳасидаги бир нечта обрўли ташкилотлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.
Шулардан бири Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А. Абдуҳакимовнинг Япония миллий сайёҳлик ташкилоти (JNTO) президенти жаноб Рёичи Мацуяма билан учрашуви дейиш мумкин.
Шуни қайд этиш лозимки,Япониянинг JNTO компанияси ички туризмни ривожлантиришга ихтисослашган бўлиб, мазкур учрашув давомида Ўзбекистон ва Япония ўртасида сайёҳлар оқимини кўпайтириш, шунингдек, ички туризмни ривожлантиришга таъсир қилувчи омилларни таҳлил қилиш ва умуман олганда мамлакат туризмини ривожлантиришида минтақаларнинг алоҳида ривожлантириш дастурларининг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди ва Япониянинг бу соҳадаги кўп йиллик тажрибаси, ундан Ўзбекистон шароитига тадбиқ қилиш масаласи ҳақида сўз борди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги