Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Афғонистон темир йўллари раҳбарлари билан учрашув
2017-09-24 | Сиёсат
2017 йилнинг 23 сентябрь куни Термез шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси делегациялари учрашуви бўлиб ўтди.
Афғонистон Темир йўллари бошқармаси бош директори Моҳамад Яма Шамс бошчилигидаги делегация таркибидан Афғонистон Президентининг МДҲ ишлари бўйича Махсус вакили офиси, ташқи ишлар ва молия вазирликлари вакиллари ҳам ўрин олган.
Учрашувда темир-йўл транспорти соҳасида Ўзбекистон ва Афғонистон ҳамкорлигига доир муҳим икки томонлама ҳужжатлар лойиҳалари муҳокама қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги