Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пластик карточкалар бўйича тарифлар режаси янгиланди

2017-09-19 | Иқтисодиёт

Марказий банк ва Ўзбекистон банклар ассоциацияси банклараро чакана тўлов тизимида мижозларга хизмат кўрсатишда “сўм” пластик карточкалари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширишда банк ва нобанк кредит ташкилотлари учун амалдаги тавсиявий тарифлар режасига айрим ўзгариш ва қўшимчалар киритди, дея хабар берилади Марказий банкнинг расмий сайти.

Ушбу ўзгариш ва қўшимчалар мамлакатимиз Президентининг “Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ва “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони доирасида қабул қилинди. Жорий этилган тариф режасига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тўлов терминаллари учун тўлайдиган ижара ҳақи илгари мос равишда 5 ва 2,5 еврогача эквивалентда ўрнатилган бўлса, эндиликда улар сўмга ўтказилиб, мос равишда 25 минг ва 15 минг сўм этиб белгиланди. 

Илгари жисмоний шахсларга йўқотилган ёки шикастланган пластик карточкалари ўрнига янгиси берилганда 5 евро экивалентигача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан эса 10 евроча эквивалентда олинарди. Эндиликда айни хизматлар учун жисмоний шахслардан 10 минг сўмгача, юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлардан 15 минг сўмгача ҳақ олиш тавсия этилди. 

Юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркор учун корпоратив пластик карточкани эмиссия қилишда тижорат банклари 5 еврогача эквивалентда олишарди. Янги тавсияларга мувофиқ бу хизмат турига ўрнатилган тариф 15 минг сўм этиб белгиланди. 

Жисмоний шахслар пластик карточкаларини (иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендия ва оилавий карточкалар)ни эмиссия қилиш, пластик карточкаларни блокировка (шу жумладан, “стоп-лист”га) қўйиш ва чиқариш каби хизматлар бепул кўрсатиладиган бўлди. 

Тижорат банклари пластик карточкалардан фойдаланувчиларнинг уларни ишлатишдан манфаатдорлигини оширишга йўналтирилган турли хил бонус, дисконт ва рағбатлантирувчи хизматларни амалиётга тадбиқ этиш борасидаги ишлари изчил давом эттирилади.

Манба: ЎзА

Поделиться