Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
«Атлас байрами» фестивали доирасида маҳорат сабоқлари бўлиб ўтмоқда
2017-09-13 | Маданият
Марғилон шаҳрида бўлиб ўтадиган “Атлас байрами” фестивали 15 сентябрь куни очилади.
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ва Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган “Атлас байрами” фестивалининг тантанали очилиши 15 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Фестивал доирасида «Марказий Осиё халқлари анъанавий матолари ва барқарор ривожланиши» мавзусида халқаро анжуман, Ўзбекистон ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил этилади. ”Ўзбекистон анъанавий гиламчилик санъати”, “Марказий Осиё матолари” кўргазмаси, Ўзбекистон модельерлари шоу-дефилеси, концертлар, кураш мусобақаси, аскиячилар ва дорбозлар чиқишлари, «Девзира» ош танлови ҳам ўтказилади.
Айни кунларда, фестивал доирасида, ёш ҳунармандлар учун таниқли усталар иштирокида атлас ва адрас матоларига безак бериш бўйича маҳорат сабоқлари бўлиб ўтмоқда.
Манба: ЎзА