Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент Фотосуратлар уйида рассом Дилором Мамедованинг “Муҳаббат алангаси” номли кўргазмаси очилди

2017-09-13 | Маданият

Болалигидан рассом бўлишни орзу қилиб, тасвирий санъат сирларини астойдил ўрганган Д.Мамедова Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг дастгоҳли рангтасвир факультетида таҳсил олди. У талабалик даврида қатор кўргазмаларда фаол иштирок этди. Устозлар сабоғи, тинимсиз меҳнат ва ижодий изланиш ўз самарасини берди. Бирин-кетин шахсий кўргазмаларини ўтказиб, мухлислари кўнглидан жой олди.

Кўргазмага қўйилган “Оналар”, “Болалик”, “Висол оқшоми”, “Баҳорни кутиб”, “Эски шаҳар”, “Очиқ эшик олдида” каби картиналарда юртимизнинг гўзал табиати, кўҳна меъморий обидалари, қишлоқ манзаралари, одамларнинг самимий қиёфалари, урф-одат ва анъаналаримизни кузатар экансиз, қалбингизда беихтиёр Ватанга муҳаббат, юртдан ғурурланиш туйғулари жўш уради.

– Дилором рангтасвирнинг чексиз имкониятларидан унумли ва оқилона фойдалана олади, – дейди Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддинов. – У манзара, натюрморт, маиший жанрнинг қай бирини чизмасин ранг, нур ва соя, чизиқларни композициянинг техник жихатларига ўта усталик, нозиклик билан уйғунлаштира олади. 

Кўргазма 18 сентябрга қадар давом этади.

 

Гулноза Бобоева, Темур Мамадаминов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться