Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Долзарб масалалар муҳокама қилинди

2017-09-12 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. 

Депутатлар дастлаб соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва депутатлар назоратини олиб бориш бўйича фракция олдида турган муҳим йўналишларни муҳокама қилди. 

Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини янада такомиллаштириш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини замон талаблари даражасига кўтариш, аҳолига сифатли бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида қабул қилинган қатор қарор ва фармонларнинг ижроси таҳлил этилди. 

Ушбу ҳужжатлар мамлакатимизда, айниқса, вилоят ва туманлар даражасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини тубдан оширишга, аҳолининг кенг қатламларини юқори технологик тиббий ёрдамдан баҳраманд қилишга, юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам соҳасидаги илм-фан ютуқлари ва илғор хорижий тажрибани амалиётга фаол жорий этишга қаратилган бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларда муҳим ўрин эгаллади. 

Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар, реагентлар, сарфлов материаллари ва транспорт воситалари билан таъминланиш даражасини яхшилаш лозимлиги қайд этилди. Шунингдек, ижтимоий дорихона, тиббий ходимлар учун уй-жой ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. 

Йиғилишда давлатимиз раҳбарининг жорий йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ва унинг асосида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси»дан келиб чиқадиган партия ва унинг фракцияси аъзолари олдида турган муҳим вазифалар ҳам кўриб чиқилди. 
 

* * *


Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг йиғилишида Президентимизнинг жорий йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти муҳокама этилди. 

Жумладан, мазкур ҳужжатда белгиланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг долзарб масалаларини ҳал қилишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларининг кенг иштирокини таъминлашга қаратилган ижтимоий ва давлат-хусусий шериклигининг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштиришга доир вазифалар партия Ҳаракатлар дастуридан ўрин эгаллагани таъкидланди. Фракция иш режасида белгиланган «Давлат – хусусий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тезроқ ишлаб чиқиш ҳамда муҳокамага киритиш зарурлиги қайд этилди. 

Концепцияда белгиланган илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятнинг замонавий ютуқларини жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш ҳамда соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини шакллантиришга доир вазифалар «Илмий ва инновацион фаолият тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маромига етказиш ва уни қабул қилишни жадаллаштиришни тақозо этади. 

Тадбирда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 9 сентябрдаги «Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалар муҳокама этилди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва депутат назорати олиб борилиши бўйича фракциянинг асосий йўналишлари депутатларнинг диққат марказида бўлди. 

Соҳани ислоҳ қилиш мақсадида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиқиб, тиббий таълим тизимини янада ислоҳ этиш чора-тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда тиббиёт муассасаларининг дори воситалари таъминоти даражаси, дори воситалари учун маблағларнинг ажратилиши, уларнинг ишлатилишини доимий равишда таҳлил қилиб бориш лозимлиги қайд этилди. 

Муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Нурилло Насриев, ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться