Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бухоро делегацияси Малайзияда

2017-09-11 | Туризм

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон ва Малайзия давлатлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш, юртимизга Малайзиядан ташриф буюрувчилар сонини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарияти Малайзия сайёҳлик агентликлари ва компаниялари ассоцияцияси (МАТТА) вице-президенти М.Акил билан музокаралар олиб борган эди.

Олиб борилган музокаралар натижасида Малайзия тарафидан 2017 йил 8 10-сентябрь кунлари Куала Лумпур шаҳрида бўладиган кўргазмага Бухоро вилоятининг туристик компаниялар ва ҳунарманд-усталардан иборат делегацияси таклиф этилган эди.

Ушбу таклифдан келиб чиқиб, Жануби-шарқий Осиёдаги етакчи сайёҳлик кўргазмалари қаторига кирган «MATTA FAIR-2017» Халқаро туристик ярмаркаси ишида Бухоро вилояти делегацияси Малайзияга ташриф буюрди ва туризм ташкилотлари учун 4 та павилардан бирида махсус стенд бепул тақдим этилди.

Бухоро вилояти ҳокимининг туризм ишлари бўйича ўринбосари Ботир Шахриёров бошчилигидаги туристик ташкилотлар ва ҳунарманд-усталардан иборат делегацияси «MATTA FAIR-2017» Халқаро туристик ярмаркасида иштирок этишмоқда.

Бухоронинг етакчи “Аутҳентиc Травел”, “Authentic Travel”, “Silk road Voyages”, “Classic tour”, “East line tour” , “Ark Travel” сайёҳлик компаниялари вилоятнинг туризм стенди билан иштирок этиб, мавжуд туризм имкониятлари ва инфратузилмаси, янги туристик йўналишлар тўғрисида маълумотлар бермоқдалар. Шунингдек, дунёнинг етакчи туристик ташкилотлари билан биргаликда музокаралар олиб бориб, вилоятимиз учун керакли шартномалар имзолашда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться