Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар диққатига!

2017-09-10 | Экология

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 2017 йилнинг 30 сентябригача 2018 йил учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ҳисобига молиялаштириладиган илмий-тадқиқот, меъёрий-услубий ишларни, ташкилий ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар Дастурини режалаштиришни бошлади.

Мазкур Дастурни ўз вақтида самарали тайёрлаш мақсадида аризалар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Жамғармани бошқариш бўлимига жорий йилнинг 30 сентябрига қадар қуйидаги кўрсатилган талабларга мувофиқ юборилиши лозим:

Ариза шакли

1. Титул варағи.

2. Лойиҳанинг тавсифи:

-  Лойиҳанинг номи.

-  Муаммонинг қўйилиши.

-  Мақсади.

-  Режалаштирилган тадбирлар ва масалалар.

-  Якуний натижаси, самарадорлиги.

-  Бажарилиш муддати.

-  Бажариладиган ишларнинг календар режаси.

-  “Бажарувчи” томонидан тасдиқланган бажариладиган ишларнинг қиймати ҳамда қуйидаги тадбирга ишлатиладиган қийматнинг таннархини тасдиқлайдиган бошқа тегишли ҳужжатлар.

3. Бажарувчи – ташкилот ҳақидаги тўлиқ маълумот, улардан, қуйидаги тадбирни бажарувчи ташкилотнинг номи, манзили, телефон ва ҳисоб рақамлари.

Маълумот учун тел. рақами: (+99871) 207- 07-70 абон.рақами (1016#)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться