Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Хитой делегацияси ташрифи тўғрисида
2017-09-08 | Сиёсат
2017 йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Хитой Коммунистик партиясининг Сиёсий бюроси аъзоси, ХКПнинг Марказий қўмитаси Сиёсий-юридик комиссияси котиби, Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг ҳамраиси Мен Цзянчжу бошчилигидаги Хитой Халқ Республикаси делегацияси Ўзбекистонда бўлади.
Хитой вазирликлари ва идоралари, етакчи компаниялари ҳамда фирмаларининг вакиллари таркибидаги Хитой делегацияси Тошкентдаги Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 4 йиғилиши ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг бизнес-форумида иштирок этади.
Ташриф дастурига кўра Бухоро шаҳрида бўлиш ҳам режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги