Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга бағишланган кичик варақнинг чиқарилиши ҳақида Прeсс-рeлиз
2017-09-06 | Жамият
Ўзбекистон халқи истиқлол йилларида эришилган барча ютуқларни ҳақли равишда Ислом Абдуғаниевич Каримов номи ва фаолияти билан боғлайди.
Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлиги остида мустақил Ўзбекистон давлати ва давлатчилигини барпо қилиш, демократик фуқаролик жамияти қуриш асослари яратилди, янги асрда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилди, ёруғ истиқбол йўлида халқни бирлаштириб, уни улуғ мақсадлар сари бошлаб борди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорини ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш” чора-тадбирлари режасини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг меросига бағишланган махсус почта маркалари (9та маркадан иборат) кичик варақ кўринишида тайёрланди.
Почта маркаларида Ислом Каримовнинг бевосита раҳбарлиги остида мустақиллик йилларида эришилган ютуқлари ва воқеалари мужассамлашган.
Почта маркалари туркумининг чиқарилиши “Оқ сарой” олдидаги Ислом Абдуғаниевич Каримовга бағишланган ёдгорлик мажмуасининг ва ҳайкалининг очилиши вақтига тўғри келтирилган.
“Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган почта маркалари туркуми муомалага киритилди. Кичик варақ учун 4 хил рангдаги совғабоп буклет тайёрланган (кляссер).
Почта маркалари бир неча рангда ишланган. Офсет усулида босилган. Почта маркаларининг перфорацияси тароқсимон. Қоғози оқ силлиқ. Кичик варақнинг ўлчами 165х145мм. Почта маркаларининг ўлчами 42х30 мм. Адади 7 минг нусха. Фото – Курбанбаев Ф., Дизайнер - Каневес Е. Идентификация рақамлари берилган ва номиналлари ўрнатилган.
Манба: “Ўзбекистон почтаси” АЖ