Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот-коммуникация технологиялари – давр талаби

2005-11-20 | Технологиялар

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ахборот-коммуникация соҳасини жадал равнақ топтириш, фуқароларни замонавий телекоммуникация
хизматлари билан тўлиқ таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда ахборот технологияларидан тўғри, унумли ва оқилона фойдалана оладиган мутахассисларни тайёрлаш муҳим ўрин тутади.

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази томонидан маданият, санъат ва спорт соҳаси мутахассислари учун ташкил этилган АКТдан фойдаланиш бўйича малака ошириш курслари шу мақсадга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 27-мартдаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси бўйича малакасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида мазкур институтдаги тармоқ маркази негизида таянч ўқув маркази ташкил этилган. Унда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ва мутахассислари, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими педагог кадрларига ахборот технологиялари бўйича сабоқ берилади.

Ишлаб чиқилган режага асосан юртимиздаги барча музейлар, Андижон вилояти маданият ва аҳоли дам олиш марказлари директорлари, Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармалари мутахассислари соҳага оид билимларини мустаҳкамлади.

– Ахборот технологияларининг жадал ривожланиши барча тармоқларда соҳага оид билимларни мунтазам ошириб боришни тақозо этмоқда, – дейди Қарши тумани маданият ва спорт ишлари бўлими бошлиғи Нарзулла Абдуллаев. – Буни ҳамма соҳада ахборот оқимининг тез суръатда ўсиши ва кенг кўламлилиги билан изоҳлаш мумкин. Малака ошириш курсларида бу борада кўплаб зарур маълумотларга эга бўлдик.

Машғулотлар давомида электрон ҳукумат, интернет тизими, мултимедия воситалари, масофавий таълим ва мутахассислик соҳасида электрон дастурлардан фойдаланиш каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Манба: ЎзА

Поделиться