Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув
2017-09-05 | Сиёсат
2017 йил 4 сентябрь куни Бишкек шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев билан учрашди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга 5 сентябрь куни бошланадиган давлат ташрифига тайёргарлик кўриш бўйича амалий масалалар муҳокама қилинди, шунингдек, минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунига кўра вазирлар томонидан Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси тўғрисида Шартнома лойиҳаси келишилганлиги тўғрисида имзо чекилди. Ушбу ҳужжат давлатлараро чегаралар умумий узунлигининг 80 фоизини ташкил этувчи 1170,53 км қисмини аниқлайди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги