Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга давлат ташрифига доир
2017-09-04 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Алмазбек Атамбоевнинг таклифига биноан 2017 йил 5-6 сентябрь кунлари давлат ташрифи билан Қирғизистон Республикасида бўлади.
Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг асосий масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, мамлакатларимизнинг чегараолди ҳудудлари алоқаларини фаоллаштириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммоларни муҳокама қиладилар.
Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегараси ҳақидаги шартнома, мамлакатларимиз ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Манба: ЎзА