Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Устувор вазифалар бeлгилаб олинди

2017-09-03 | Экология

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ҳайъати аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари бошлиқлари, бош бошқармалар, бошқармалар, бўлимлар ва тизимдаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Баҳром Қўчқоров олиб борди.

Қўмита раиси ўз маърузасида асосий урғуни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 8-августдаги ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш масаласига қаратди. Қўмита тизимида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилганлиги, “туман (шаҳар), вилоят, республика” бўйича Қўмита йўналишидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, уларни бартараф этиш юзасидан ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Шу билан бирга, қўмита Марказий аппарати ва барча таркибий бўлинмалар ишини ташкил этиш ҳамда фаолиятини баҳолаш тизимини яратиш лозимлиги эътироф этилди. Хусусан, Қўмита марказий аппарати раҳбар ходимлари ҳамда ҳудудий бошқарма бошлиқлари, бошлиқ ўринбосарлари, бўлим раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳларини ташкил этиш, уларнинг устувор вазифаларини белгилаб бериш ва ҳудудларга бириктириш орқали ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш ҳаётий зарурат эканлигига алоҳида урғу берилди.

Муҳокама давомида вилоятлар бошқармалари томонидан қарор ижросини таъминлашда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, умумий ҳолат танқидий-таҳлилий жиҳатдан кўриб чиқилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 21-апрелдаги ПҚ-2916-сонли қарори ижросини, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 9-июндаги 368-сонли қарори ижросини таъминлаш борасидаги вазифалар, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиб ташлаш ва реализация қилиш борасидаги асосий вазифалар ҳамда устувор йўналишлар атрофлича муҳокама қилиниб, бу борада ҳар бир ҳудудий бошқарманинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифалари белгилаб олинди.

Ушбу қарорлар ижросини таъминлаш борасида, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузурида жами 13 та “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ва уларнинг 172 та туман ва шаҳар филиаллари ташкил қилиниб, улар малакали раҳбар ва ходимлар билан тўлдирилди, кадрлар захираси шакллантирилди.

“Тоза ҳудуд” ДУКларнинг 80 та филиалига бино ва 107 та филиалига гараж қурилиши учун ер ажратилиши тўғрисида маҳаллий ҳокимликларнинг тегишли қарорлари чиқарилган бўлиб, қолган 92 та филиал ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ва бошқа биноларга фаолият кўрсатиш учун жойлаштирилган.

Маъруза давомида ҳудудий бошқармалар ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУКлари томонидан амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Таъкидландики, шу кунга қадар ҳудудий ободонлаштириш бошқармалари балансидаги 1 349 та техника хатловдан ўтказилиб, “Тоза ҳудуд” ДУКлари балансига жами 1 280 та техника қабул қилиб олинган.  

Ушбу йўналишда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, уларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмиб ташлаш ва реализация қилиш бўйича ишларни ташкил этишда тизим яратилганлигини инобатга олиб, ушбу соҳани янада ривожлантириш, бўш иш ўринларини тажрибали, малакали мутахассислар билан тўлдириб бориш ҳамда масъул ходимларнинг иш самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 21-апрелдаги ПҚ-2915-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳам мазкур ҳайъат йиғилишида атрофлича муҳокама қилиниб, бу борадаги ишларни қарорда белгиланган муддатларда самарали амалга ошириш юзасидан соҳа раҳбарларининг ҳисоботлари тингланиб, тегишли топшириқлар берилди.

Ҳайъат йиғилишида қарор ижросини таъминлаш борасида олиб борилган тадбирлар давомида сўнгги 6 ой ичида рейд доирасида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси обектларидан фойдаланишда 2145 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланиб, уларнинг олдини олиш юзасидан тегишли чоралар қўлланилгани қайд этилди. Жумладан, атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган қонун талабларини бузганлиги учун 2061 нафар мансабдор шахс ва фуқароларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилган ва 1013 та обектга нисбатан даъволар тақдим этилиб, тегишли тартибда даъво суммалари ундирилган.

Шунингдек, йиғилишда дарё ва сойлар сувларининг ифлосланиши, уларнинг қирғоқ бўйларида сувларнинг сифати, гидрологик оқим режимига салбий таъсир кўрсатувчи, юридик ва жисмоний шахслар томонидан ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан қуриб олинган иморат ва иншоотлар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар, коммунал оқава сув тозалаш иншоотларининг ҳолати, кенг тарқалган қазилма бойликларини ноқонуний қазиб олишга қаратилган тадбирлар, ер ости бойликлари, хусусан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли масъулларга атроф-муҳитни муҳофаза қилишга доир қонун талабларига зид равишда фаолият юритаётган жисмоний ва юридик шахслар, хўжалик юритувчи субектларга нисбатан таъсирчан чораларни кўриш, улар билан самарали профилактика ишларини олиб бориш каби вазифалар топширилди.

Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 21-апрелдаги ПФ-5024-сонли Фармони ҳамда 2017-йил 21-апрелдаги ПҚ-2915-сонли қарорига мувофиқ “Давлат экологик экспертиза маркази” давлат унитар корхоналари ҳамда унинг ҳудудий марказлари қайта ташкил этилганлиги, улар томонидан давлат экологик экспертиза хулосаларини беришда асосий эътиборни атроф-муҳитга кам таъсир этадиган, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, уларни тежаш билан боғлиқ камчиқитли ва чиқитсиз технологияларни жорий этишга қаратиш лозимлиги таъкидланди. Ҳисобот даврида республика бўйича давлат экологик экспертизаси томонидан жорий йил бошидан 16472 та давлат экологик экспертиза хулосалари берилган.

Шунингдек, соҳа мутахассисларининг шахсий масъулияти ҳамда жавобгарлигини ошириш, давлат экологик экспертиза соҳасидаги қонун ва қонун ости ҳужжатларининг шаффофлигини таъминлаш борасида топшириқлар берилди.

Ҳайъат йиғилишида Қўмита тизимидаги ҳар бир бошқарма фаолияти танқидий нуқтаи назардан кўриб чиқилди ва уларнинг раҳбарларига алоҳида баҳо берилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Йиғилиш сўнггида кун тартибидан ўрин олган ва кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Ҳайъатнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться