Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Пойтахтимиздаги Дўстлик боғида мустақиллигимизнинг 26 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бўлиб ўтди
2017-09-02 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирга турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари таклиф этилди.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари К.Эшонхўжаев ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов асос солган миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги ўзаро аҳилликни кўз қорачиғидек асраш, жамиятимизда ижтимоий барқарорлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга оид ибратли саъй-ҳаракатлар бугун ҳам изчил давом эттирилаётганини таъкидлади.
Истиқлол йилларида миллий маданий марказлар фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Манба: ЎзА