Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

UNWTO Бош котиби билан учрашув

2017-08-27 | Сиёсат

2017 йилнинг 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё уйғониш даврининг дунё тамаддуни тарихидаги ўрни” номли халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг (UNWTO) Бош котиби Талеб Рифаи билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон билан UNWTO ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Мамлакатимиз мазкур ташкилот фаолиятида 1993-йилдан буён иштирок этади.

Ўзбекистоннинг ташаббусига кўра UNWTO доирасида минтақамизда туризм ривожланишини рағбатлантирган қатор ҳужжатлар – «Буюк ипак йўлида туризмни ривожлантириш тўғрисида Самарқанд декларацияси» (1995-йил), «Туризм ва маданий меросни сақлаб қолиш бўйича Хива декларацияси» (1999-йил), «Ипак йўли бўйлаб туризм бўйича Бухоро декларацияси» (2002-йил) қабул қилинган.

Учрашувда ўзбек халқининг бой тарихий, меъморий, маданий мероси асосида ҳамкорликнинг мавжуд салоҳиятларини босқичма-босқич амалга оширишга икки томонда ҳам қизиқиш борлиги қайд этилди.

Мулоқот давомида UNWTO ҳузурида Марказий Осиё бўйича Минтақавий комиссияни ташкил этиш масалалари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться