Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг концерт дастурлари бошланди
2017-08-25 | Маданият
Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали доирасидаги танлов дастурининг биринчи куни ўтказилмоқда.
Танловни Афғонистон Ислом Республикасининг “Сафар” ансамбли бошлаб берди. Кейин саҳнага Грециянинг “Энтопиа” гуруҳи таклиф этилди. Ҳозир Германиянинг “Реинхард реисснер” жамоаси йиғилганларни ўзининг мусиқий дастури ва куй-қўшиқлари билан баҳраманд этмоқда.
Шунингдек, танлов дастурининг биринчи кунидан Азарбайжон, Непал, Қозоғистон, Белгия, Россия, Ўзбекистон мамлакатларининг “Соҳиб Пошозода”, “Канта Даб Даб”, “Улжан Баибосинова”, “Лимбрант”, “Раздоле”, “Регистон” ансамлларининг чиқиши ўрин олган.
Самарқанд шаҳрининг амфитеатри ва бошқа маданий-марифий масканларида фестиваль қатнашчилари иштирокида мусиқий тадбирлар ўтказилмоқда.
Манба: ЎзА