Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Исроил Элчиси билан учрашув
2017-08-25 | Сиёсат
2017 йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Исроил Давлатининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдуард Шапирани қабул қилди.
Элчи Вазирга ўз ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Исроил муносабатлари ҳолати ва уни янада ривожлантириш, хусусан савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокараларда баъзи минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги