Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида тўлиқ таркибда қатнашади
2017-08-25 | Спорт
Бугун Германиянинг Гамбург шаҳридаги «Sporthalle» спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати баҳслари бошланади.
Унда дунёнинг 85 давлатидан келган энг кучли 280 боксчи 10 вазн тоифасида ғолиблик учун куч синашади. Мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда қатнашади.
Санжарбек Турсунов бугун 91 килограмм вазн тоифасида бўлиб ўтадиган баҳсда никарагуалик Жеферий Гонзалезга қарши рингга кўтарилса, 26 август кунги беллашувларда 52 килограммда истеъдодли боксчимиз Жасур Латипов пуэрто-риколик Янкиел Фигуероа Ривер билан рақобатлашади.
Бош мураббий Марат Қурбонов қўл остидаги терма жамоамиз аъзолари Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев, Элнур Абдураимов, Иқболжон Холдоров, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Бектемир Мелиқўзиев, Баҳодир Жалолов баҳсларга иккинчи даврадан қўшилади.
Манба: ЎзА