Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти билан учрашув

2017-08-25 | Сиёсат

2017 йилнинг 24 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовни қабул қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ушбу ташкилот аъзоларининг асосий қисмини келиб чиқиши ўзбекистонликлар ташкил этади

Учрашувда қайд этилганидек, мазкур Конгресс Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги англашинувни мустаҳкамлаш, ўзбек маданиятини хусусан классик мусиқа санаътини хорижда оммалаштиришда муҳим роль ўйнайди.

Шу маънода маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться