Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ҳайъати очиқ мажлиси бўлиб ўтди
2017-08-24 | Жамият
2017 йил 21 августда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ҳайъати очиқ мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифаларни 2017 йилнинг январь-июль ойларидаги ижросига бағишланди.
Мажлисда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ҳайъати аъзолари, марказий аппарат тузилмавий бўлинмалари бошлиқлари, тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари, ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, “Ўзбекенгилсаноат” АЖ, “Ўзқурилишматериаллари” АК, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзфармсаноат” АК, “Ўзкимёсаноат” АК, “Олмалиқ ТМК” АЖ, “Ўзчармпойабзали” Уюшмаси сингари республика миқёсидаги манфаатдор ташкилотлар, вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари иштирок этди.
Ҳайъат очиқ мажлисида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.Хаитов аҳолининг, энг аввало, хотин-қизлар, таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш вазифаларининг ижросини таъминлаш чора-тадбирларига асосий эътиборни қаратди.
Мажлисда аҳолини ишга жойлаштириш ва унинг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашни ташкил этиш борасида режали ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Хусусан, 123,3 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 4,4 минг нафари касбга тайёрланди, 5,6 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 743 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди.Мажлисда аҳолини ишга жойлаштириш ва унинг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашни ташкил этиш борасида режали ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Хусусан, 123,3 минг нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 4,4 минг нафари касбга тайёрланди, 5,6 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 743 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилди.
Вазирлик тизимида иш юритиш, ижро интизоми назоратини ташкил этиш ва кадрлар билан ишлашни такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган амалий ишлар тўғрисида ҳам сўз юритилди. Ҳайъат мажлисида кун тартибига қўйилган барча масалалар бўйича муҳокама қилинди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги