Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Республикаси Вице-президенти билан учрашув

2017-08-24 | Сиёсат

2017 йилнинг 22 август куни Ҳиндистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистон Республикаси Вице-президенти Муппаварапу Венкаиаҳ Наиду томонидан қабул қилинди.

Вазир Муппаварапу Венкаиаҳ Наидуга Ўзбекистон раҳбарияти номидан илиқ табрик ва ҳурмат сўзларини етказди ва Ҳиндистон Вице-президенти этиб сайлангани билан самимий табриклади ҳамда юқори ва масъул лавозимда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида 9 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказилган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди учрашуви чоғида эришилган келишувлар асосида икки томонлама муносабатларни яна ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек. Ўзбекистон ва Ҳиндистон вақт синовидан ўтган кўп асрли дўстлик ришталарига эга. Ҳиндистон билан ҳамкорликни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Ўз навбатида Ҳиндистон томони Деҳли учун Ўзбекистон билан муносабатлар устувор эканлиги ва мамлакатимизга Марказий Осиёдаги муҳим ва нуфузли давлат сифатида қарашини тасдиқлади.

Музокараларда кўп қиррали алоқаларни кенгайтиришга ҳамда томонларни қизиқтирган барча йўналишларда аниқ натижаларга эришиш учун томонлар биргаликда фаол ишлашга тайёр эканлиги қайд этилди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартиб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться