Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мамлакат иқтисодиётини барқарор ривожлантириш кафолати

2017-08-23 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва саноат тармоқларини фаол диверсификация қилиш – мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш кафолати” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.

Қўмита раиси Б.Ниёзматов ва бошқалар мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожида саноатнинг юқори технологияларига асосланган тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялаш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш белгилаб қўйилган. 

Ҳаракатлар стратегиясида минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 миллиард долларга тенг бўлган 649 инвестиция лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шу билан бир қаторда, 2017 йилда умумий қиймати 1 миллиард долларлик 145 ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш натижасида 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилади. Натижада, келгуси беш йилда мамлакатимизда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,5 баробарга, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улуши 80 фоиздан 85 фоизга ўсиши таъминланади. Саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартиришга эришилади. 

Тадбирда мамлакатимизда саноатнинг қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини янги технологиялар асосида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш энг долзарб масалалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди. 

Давра суҳбатида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Нурилло Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться