Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири билан учрашув

2017-08-23 | Сиёсат

2017 йил 22 август куни Деҳли шаҳрида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ҳиндистон кун тартибининг долзарб масалалари, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш истиқболлари, айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2017 йил июнь ойида Остона шаҳридаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саммитида иштироки доирасидаги учрашуви икки томон муносабатларининг муҳим босқичи бўлди. Таъкидланганидек, олий даражадаги учрашув давлатларимиз ўртасидаги манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришнинг кейинги босқичларини белгилаб берди.

Вазирлар ШҲТ доирасида ҳамкорлик қилишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқлашди.

Абдулазиз Камилов Сушма Сваражни жорий йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида БМТ шафелиги остида ўтказиладиган Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилиш режелаштирилаётган халқаро конференцияга таклиф этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться