Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Хитой вазирликлараро маслаҳатлашувлари

2017-08-23 | Сиёсат

2017 йилнинг 23 август куни Янчжоу шаҳрида (Тсянсу провинцияси, Хитой) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Миллий координаторлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Хитой Халқ Республикаси Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Ҳуилаи билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида ШҲТ доирасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда Хитойнинг ташкилотга жорий раислигига оид бошқа масалалар муҳокама қилинди.

2017 йил июнь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ Саммитидаги Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг қатор жиҳатлари ҳамда халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться