Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳиндистон Бош вазири Маслаҳатчиси билан учрашув
2017-08-23 | Сиёсат
2017 йилнинг 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Республикаси Бош вазирининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ажит Кумар Довал билан учрашди.
Муфассал суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган барча жабҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон-Ҳиндистон мулоқотида ижобий динамика кузатилаётгани қайд этилди.
Учрашувда минтақадаги ҳолат, жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ўзгариши, бошқа халқаро муаммолар бўйича ҳам фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги