Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича уч ойлик дастур бошланди

2017-08-22 | Жамият

Тошкентдаги халқаро Вестминстер университетида ёшларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича уч ойлик дастур бошланди. Мазкур дастурда талабалар қатор йўналишларни ўз ичига олган АКТ лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан мамлакатимиз Фан ва технологиялар агентлиги, БМТ Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистон бизнес форуми (3-босқич)” қўшма лойиҳаси ва «Sasol» компанияси ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Б.Асадов, Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети ректори К.Каримов ва бошқалар мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Хусусан, ёшларнинг бу борадаги интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаб қўйилган. 

Мазкур дастурда мамлакатимиздаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган тўқсонга яқин йигит-қиз қирқдан ортиқ лойиҳа билан қатнашмоқда. Жамоалар дастурий иловалар бўйича лойиҳалардан ташқари, муҳандислик-техник ечимлар борасидаги ишланмаларни ҳам тақдим этган. 

Семинарда ёшлар турли йўналишларни қамраб олган дастурлар, маҳорат дарслари, учрашувлар ва бошқа тадбирларда қатнашади, ўз бизнес-лойиҳаларини ҳимоя қилади.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться