Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ўзбекистон халқ артистлари клуби"

2017-08-18 | Маданият

2017 йил 3 август куни Ўзбекистон зиёлилари билан учрашувида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан «Ўзбекистон халқ артистлари клуби»ни ташкил этиш масаласи қўйилган эди. Жорий йилнинг 17 август куни соат 15:00да Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев, “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси директори А.Хайдаров ҳамда санъат аҳлининг намоёндалари Халқ артистлари ва ёшлар даврасида ушбу таклиф юзасидан биринчи йиғилиш-мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда санъаткорларга маданият ва санъат йўналишида қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида бир қатор топшириқлар берилди. Айниқса, халқ артистлари томонидан ёшларга сабоқлар, маҳорат дарслари, кийиниш маданияти ва саҳна одобини ўзлаштиришда катта эътибор берилишини Маданият вазири томонидан таъкидлаб ўтилди.

«Ўзбекистон халқ артистлари клуби»га бир овоздан клуб раислигига Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров номзодини сайланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться