Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мобиль операторлари раҳбарлари соҳага доир янгиликлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди

2017-08-17 | Технологиялар

Мамлакатимизда мобиль алоқадан фойдаланувчилар сони 21,5 миллиондан ошди.

Бугун мобиль телефонлари фақат сўзлашув манбаи эмас, маълумот алмашиш, интернетга боғланиш, онлайн тўловларни амалга ошириш, қайд дафтари... Бу эҳтиёж мобиль алоқа сифатини замон талабларига монанд яхшилашни тақозо этмоқда. Албатта, мазкур жараён мобиль база станциялари сони ҳамда уларнинг жойлашуви билан боғлиқ. Кейинги пайтларда аҳоли ўртасида ушбу база станцияларининг зарари ҳақида тасдиқланмаган маълумотлар тарқалди. Аслида қандай?

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида шу ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. 

«Ўзбекистонда мобиль алоқа: муаммо ва ечимлар» мавзуида ташкил этилган сессияда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Шерматов, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, республика бош давлат санитария врачи С.Саидалиев, «Uzmobile» компанияси директори В.Кравченко, «UMS» компанияси бош директори С.Фахрутдинов, «Unitel» МЧЖ бош директори Д.Шуков ва «Ucell» компанияси бош директори Т.Грюнберг журналистлар ва фуқароларнинг онлайн саволларига жавоб берди. 

Технологиялар жадал ривожланиши натижасида мобиль алоқа хизматларига бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Халқаро электралоқа иттифоқи маълумотига кўра, йил охирига қадар жаҳонда мобиль интернет фойдаланувчилари сони 4,3 миллиардга етиши эҳтимол қилинмоқда. 

2016 йил мамлакатимизда мобиль алоқа база станциялари сони 16,2 мингта бўлса, айни кунларда 18 минг 690 тани ташкил этмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган режа бўйича жорий йилда 1 минг 843 база станциясини ўрнатиш кўзда тутилган. 

Мобиль алоқа база станцияларининг зарари бор-йўқлиги ҳақидаги саволга тўхталадиган бўлсак, бу борада мутахассислар аниқ ва ишончли таҳлилларга асосланиб фикр билдирди. База станциялари инсон саломатлигига таъсир кўрсатмайди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Ионлаштирмайдиган нурланишлардан ҳимоялаш бўйича халқаро комиссия, Электротехника ва электроника муҳандислари институти каби халқаро нуфузли ташкилотлар томонидан электромагнит тўлқинларининг инсон саломатлигига таъсири узоқ йиллар мобайнида ўрганиб келинади. Тадқиқотлар натижалари асосида миллий ва саноат стандартлари, меъёрларини ишлаб чиқишда қўллаш учун электромагнит нурланишларнинг чегаравий кўрсаткичлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. 

2006 ва 2011 йилларда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан расман эълон қилинган баёнотларда мобиль алоқа база станциялари ва мобиль телефонлардан тарқаётган тўлқинлардан ҳосил бўлган электромагнит майдонининг инсон саломатлигига таъсири ўз исботини топмагани қайд этилган. 

Бу йўналишда Ўзбекистон Республикаси давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ва бошқа масъул ташкилотлар мунтазам назоратни йўлга қўйган. Мазкур марказ хулосаси ҳам база станцияларининг зарарсиз эканлигини тасдиқлайди. 

Халқаро пресс-клуб сессиясида мобиль операторлари раҳбарлари соҳага доир янгиликлар, истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.

 

Улуғбек Асроров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться