Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси ва сафарбарлик тайёргарлиги йўналишидаги илмий изланишлар устувор йўналишларини тасдиқлаш тўғрисида

2017-08-15 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 июндаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3030-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини янада жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлиги қарор қилади

1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фан ва технологиялар агентлиги ҳамкорликда: 

аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги муаммоларни илмий асосларга таянган ҳолда ечишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларини ташкиллаштирсин; 

соҳада малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича таянч докторантура ва докторантура босқичидаги таълимни ташкил этишни таъминласин; 

аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги устувор йўналишлар доирасида бажариладиган илмий-тадқиқот ишлари натижаларини вазирлик тизимида амалиётга татбиқ этиш чораларини кўрсин. 

3. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштирувчи Ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 

4. Мазкур қарор эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради. 


Фавқулодда вазиятлар вазири                                                Р.ДЖУРАЕВ  

Фан ва технологиялар агентлиги Бош директори              М.БОЛТАБАЕВ  

Тошкент шаҳри, 2017 йил 7 август 

Манба: ЎзА

Поделиться