Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таэквондочиларимиз нуфузли турнир ғолиби

2017-08-14 | Спорт

Пойтахтимизда ўтказилган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси 26 олтин, 22 кумуш ва 48 бронза медални қўлга киритди.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси, Осиё таэквондо иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур мусобақада ўттиздан зиёд давлатдан беш юздан ортиқ спортчи совринли ўринлар билан бирга 2020 йили Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи рейтинг очколари учун ўзаро баҳс олиб борди. 

– Мусобақа юқори савияда ўтказилди, – дейди Осиё таэквондо иттифоқи президенти Кю Сэок Ли. – Ўзбекистонда сўнгги йилларда Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган спорт турлари, жумладан, таэквондога алоҳида эътибор қаратилаётганини спортчиларингиз қўлга киритаётган натижаларда кўриб турибмиз. Бу Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақасида ҳам яққол исботини топди. 

Нуфузли мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Дониёр Йўлдошев, Баҳодирбек Мирзабоев, Муроджон Маҳкамов, Иброҳимжон Аҳмедов, Абдулазиз Маҳмудов, Зафарбек Каримов, Жасур Ҳикматов, Аброржон Абдуваҳобов, Жавоҳир Холмуродов, Фаридун Шодибоев, Азизбек Искандаров, Дониёрбек Анорқулов, Асилбек Саидов, Мадинабону Маннопова, Зарнигор Абдуллаева, Милана Голубева, Маржона Примова, Диёра Имомалиева, Дилнура Бахтиёрова, Нозима Холмуҳамедова, Заринабону Эргашева, Дилдора Отажонова, Мариям Тошмуҳамедова, Феруза Содиқова, Заҳро Рустамова, Муҳайё Сирожиддинова ўз вазн ва ёш тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади. 

Шунингдек, мусобақада кадетлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги баҳсларда спортчиларимиз 22 кумуш ва 48 бронза медалга сазовор бўлди. 

– Биз ушбу мусобақага жиддий тайёргарлик кўрган эдик, – дейди терма жамоа бош мураббийи Акмал Эргашев. – Бунинг самарасини спортчиларимиз қўлга киритган ютуқлар мисолида кўриш мумкин. Ишонамизки, келгуси нуфузли турнирлардаги муваффақиятларимиз бунданда салмоқли бўлади. 

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақасида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон ва Жанубий Корея мамлакатлари терма жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться