Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Осиё таэквондо иттифоқининг Бош ассамблеяси ўтказилди

2017-08-10 | Спорт

Жорий йилнинг 11-13 август кунлари пойтахтимизда таэквондо бўйича Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубоги учун Осиё минтақаси мусобақаси бўлиб ўтади. 

Нуфузли мусобақа доирасида Осиё таэквондо иттифоқининг Бош ассамблеяси бўлди. 

Осиё таэквондо иттифоқи президенти Кю Сэок Ли ва бошқалар Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бунинг самарасида Ўзбекистоннинг спорт салоҳияти ҳамда нуфузи юксалиб бораётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган таэквондонинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётир. Юртимизда такэвондо бўйича нуфузли спорт мусобақаларининг ташкил этилаётгани, ўзбек таэквондо мактаби тарбияланувчиларининг жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Осиё ва Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, юксак ғалабаларни қўлга киритаётгани бунинг далилидир. 

Осиё таэквондо иттифоқи мамлакатимизда мазкур спорт турини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор, замонавий спорт инфратузилмаси, ҳар қандай нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш бўйича яратилган кенг имкониятлар ва тўпланган бой тажрибани ҳисобга олиб, навбатдаги Бош ассамблеяни Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилди. 

Ассамблеяда ўтган давр мобайнида таэквондо спорт турини янада ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. 

2018 йили Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларига таэквондонинг пумсе – комплекс машқлар йўналиши ҳам расман киритилгани, энди мазкур йўналишни янада кенгроқ тарғиб қилиш бўйича қитъамизнинг кўплаб давлатларида қатор семинарлар ўтказиш режалаштирилгани юзасидан маълумот берилди. Ассамблеяда таэквондони ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар, Осиё таэквондо иттифоқининг ташкилий, молиявий, ҳакамлик, спорт тиббиёти ва спортчиларнинг мусобақалардаги иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться