Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Швейцария Элчиси билан учрашув

2017-08-09 | Сиёсат

2017 йилнинг 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Швейцария Конфедерациясининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Оливе Шавни қабул қилди.

Элчи ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Швейцария ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, уни янада мустаҳкамлашнинг истиқболлари, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар муҳокама қилинди.

Учрашувда турли даражаларда икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиётини давом эттириш, ўзаро савдони ошириш, инвестицион ва молиявий ҳамкорлик ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтиришдан томонлар манфаатдорлиги тасдиқланди.

Музокараларда Швейцариянинг қонунчилик ва бошқа масалалардаги тажрибасини 2017 2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш давомида қўллаш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться