Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Президенти Вьетнам Президентига ҳамдардлик билдирди
2017-08-08 | Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куанга ушбу мамлакат шимолида юз берган ҳамда кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликларга олиб келган кенг кўламли сув тошқини муносабати билан мактуб йўллади.
«Самимий таъзиямни қабул қилишингизни ҳамда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик ва далда сўзларимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман», - дейилади давлатимиз раҳбари мактубида.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги