Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўмон Элчиси билан учрашув
2017-08-08 | Сиёсат
2017 йилнинг 8 августь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўмон Султонлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммад бин Саид бин Муҳаммад ал-Лавати билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Ўмон кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларнинг қўшма лойиҳаси – Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази кутубхонасининг янги биносини қуриш ишлари якуний босқичга кирганлиги мамнуният билан қайд этилди. Шу муносабат билан кутубхона очилишининг амалий жиҳатлари ҳамда шу билан боғлиқ тадбирларда Ўзбекистон ва Ўмон делегацияларининг иштироки юзасидан фикр алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги