Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Латвия Элчиси билан учрашув

2017-08-08 | Сиёсат

2017 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Латвия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Эдгарс Бондарсни қабул қилди.

Суҳбат давомида бўлажак қўшма тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Элчининг дипломатик миссияси якунланар экан, унинг Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги муносабатларни мустакамлашга қўшган конструктив ҳиссаси қайд этилди.

Сўнгги 3,5 йил мобайнида Ўзбекистон-Латвия ҳамкорлиги фаол ривожланди ва мустаҳкамланди. Латвия Президенти Андрис Берзиншнинг 2014 йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида ўтказилган олий даражадаги самарали музокаралар икки томон ҳамкорлигига янги туртки берди. Шунингдек, икки мамлакатнинг вазирлик ва идоралари, ишбилармон доиралари, маданият, таълим ва бошқа соҳалар вакиллари даражасида фаол учрашувлар бўлиб ўтди.

Ўз навбатида Эдгарс Бондарс Элчи сифатида Ўзбекистондаги фаолияти учун яратилган қулай шароитлар учун миннатдорчилик изҳор этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться