Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Спорт хабарлари

2017-08-08 | Спорт

Спорт курашлари. Финляндияда ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида терма жамоамиз аъзолари 1 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритди. 

Эркин кураш бўйича вазни 74 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида Иса Шапиев кумуш медални қўлга киритган бўлса, юнон-рум кураши бўйича ўтказилган беллашувларда Илҳом Баҳромов ва Тўрабек Тиркашев бронза медаль билан тақдирланди.

* * *

Академик эшкак эшиш. Мамлакатимиз ёш спортчилари Литвада ўтказилган жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этди. Дунёнинг 60 мамлакатидан беш юздан ортиқ спортчи иштирокида ўтказилган нуфузли мусобақада терма жамоамиз аъзолари Алишер Турдиев ва Сардор Тўлқинхўжаев финал баҳсида юқори натижа кўрсатиб, 2018 йил Аргентинада ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. 

 
Байрам Айтмуродов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться