Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Бизнес омбудсман": таклиф ва мулоҳазалар

2017-08-08 | Иқтисодиёт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда "Тадбиркор аёл" уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этган йиғилишда қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида билдирилган таклифларни умумлаштириш борасида сўз юритилди. 

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов мазкур қонун лойиҳаси давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан кенг муҳокама қилингани, мазкур жараёнда тадбиркорлар фаол қатнашаётганини алоҳида таъкидлади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтнинг ташкил этилиши хусусий мулкни ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш доимо эътиборда эканлигидан далолатдир. 

Муҳокамалар жараёнида депутатлар, тадбиркорлар қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар, тавсиялар билдирди. Хусусан, иштирокчиларнинг "Бизнес омбудсман"нинг вилоятларда вакили бўлиши лозимлиги, вакилга шикоят қилиш муддати билан боғлиқ ва бошқа таклифлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Қонун лойиҳасида вакил томонидан тадбиркорлик субъектларидан келган шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби билан боғлиқ қоидалар ҳам қизғин муҳокама қилинди.

 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться