Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Япония Ташқи ишлар вазирига мактуб

2017-08-07 | Сиёсат

Япония Ташқи ишлар вазири Таро Коно Жаноби Олийларига

Ҳурматли жаноб Коно,

Сизни Япония Ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланганингиз билан самимий табриклашга ижозат бергайсиз.

Ўтган давр мобайнида мамлакатларимиз ўртасида икки ва кўп томонлама муносабатларнинг барча жабҳалари бўйича 2002 йилда қабул қилинган Дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнот руҳида очиқ ва самарали сиёсий мулоқот ўрнатилганини алоҳида мамнуният билан таъкидлашни хоҳлардим.

2015 йилнинг октябрь ойида Япония Бош вазири жаноб Синдзо Абенинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг муваффақиятли ўтиши Ўзбекистон-Япония муносабатларининг юқори даражада эканлигини яна бир бор кўрсатди ҳамда икки томонлама ҳамкорликни бундан буён ҳам ривожлантиришга янгича суръат бахш этди.

Биз жаноб Синдзо Абенинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратамиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги олий даражадаги сиёсий мулоқотнинг янада ривожланиши, кўп қиррали ҳамкорлигимизни амалий мазмун билан бойитиш тарафдоримиз.

Аминманки, Сизнинг кўмагингизда Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатлари ва стратегик шериклик икки давлат халқлари фаровонлиги йўлида келажакда ҳам ҳар томонлама ривожланади.

Жаноб Коно, Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятингизга зафарлар тилайман

Ҳурмат билан,

Абдулазиз Камилов,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться