Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

2017-07-31 | Ҳужжатлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни ва фермер хўжаликлар фаолиятини, уларнинг ташқи бозорларда рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишини иқтисодий рағбатлантириш, шунингдек, валюта бозорини янада либераллаштириш мақсадида: 

1. 2017 йилнинг 1 августидан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ экспорт қилувчи хўжалик субъектларига маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспорт қилишдан валюта тушумларининг 25 фоизини мажбурий сотиш бўйича талаб бекор қилинади. 

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: 

2017 йилнинг 1 августигача бўлган муддатда республикамиз ваколатли тижорат банклари ва экспорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар, жумладан, фермер хўжаликлар ўртасида ушбу қарор билан ўрнатилган тартибни амалга ошириш механизми бўйича кенг тушунтириш ишлари олиб борсин; 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Марказий банк раиси М.Б.Нурмуратов зиммасига юклансин. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  Ш.МИРЗИЁЕВ 

Тошкент шаҳри, 2017 йил 28 июль

Манба: ЎзА

Поделиться