Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Экспорт фаолиятидаги янгиликлар тушунтирилди

2017-07-26 | Иқтисодиёт

Маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини ошириш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, хусусан, янги узилган мева-сабзавотларни хорижий бозорларга экспорт қилишда янада қулай шарт-шароитлар яратиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш учун тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар беришга устувор аҳамият берилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 21 июндаги «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борадаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда. 

Тошкентда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш масалаларига бағишлаб ўтказилган амалий семинарда тадбиркорларга мазкур ҳужжатнинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтирилди. Семинарда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари, агрофирмалар ҳамда ташқи савдо компаниялари вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Б.Асадов ва бошқалар мазкур ҳужжат бевосита ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспорт ҳажмини ошириш, маҳаллий экспортчиларнинг рақобатдошлиги ва молиявий барқарорлигини таъминлаш, ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. 

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб тадбиркорлар янги мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари ҳақини олдиндан 100 фоиз тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри экспорт қилиш имкониятига эга бўлди. 

Эндиликда нафақат маҳсулот ишлаб чиқарувчилар, балки маҳсулотларни чет элга экспорт қилишда уларга кўмаклашадиган ташқи савдо ташкилотларига ҳам экспорт фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратилди. Ишлаб чиқарувчи-экспорт қилувчиларга татбиқ этиб келинаётган имтиёз ва қулайликлардан бундан буён маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини хорижга етказиб берадиган барча тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши мумкин бўлди. 

Семинарда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспорт қилувчи ташкилотлар учун амалда бўлган имтиёзлар ва преференциялар юзасидан батафсил маълумот берилди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сертификатлаштириш бўйича дунё тажрибаси, соҳага оид халқаро стандартлар ва уларни мамлакатимизда жорий этиш масалалари муҳокама этилди. 

Тадбирда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

 

Беҳзод Бозоров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться