Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фаоллик ва ташаббускорлик зарур

2017-07-25 | Жамият

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июль куни пойтахтимизда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” мавзусидаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш тўғрисидаги масала муҳокама этилди. 

Видеоселектор алоқа воситасида ташкил этилган сессияда вилоят Кенгаши депутатлари билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари раислари, вилоятдаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатлари, ҳудудий партия ташкилотлари, маҳаллий ҳокимликлар вакиллари иштирок этди. 

Сессияга тайёргарлик доирасида Президентимиз маърузасида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг Самарқанд вилоятида ижросини таъминлаш юзасидан Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида маҳаллий Кенгашлар доимий комиссиялари ва депутатлари, сиёсий партиялар вилоят кенгашлари фаолияти, шунингдек, вилоят тиббиёт соҳасидаги муаммолар, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳолати ўрганилди. 

Муҳокама жараёнида ўрганиш натижалари атрофлича таҳлил этилиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва сиёсий партияларнинг иш услубини тубдан ўзгартириш, аҳоли билан доимий мулоқотни самарали йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Чунки, аксарият ҳудудий партия ташкилотларида иш режаси ҳам мавжуд эмас, борларида эса уларнинг ижроси ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Партия ташкилотлари томонидан ҳисоботлар ҳудуддаги муаммоларга доир, аниқ таҳлилларга асосланган ҳолда тузилмасдан, аъзолик бадалларидан келган тушумлар, ўтказилган тадбирлар ва ундаги иштирокчилар сони каби рақамларга боғланиб қолган. 

Ҳудудий партия ташкилотлари ва тегишли депутатлик гуруҳлари ўртасида ҳамкорлик қониқарсиз аҳволда. Жумладан, туман, шаҳар кенгашларига Ўзбекистон “Миллий тикланиш» демократик партиясидан сайланган 16 нафар, Халқ демократик партиясидан 21 нафар, “Адолат” социал-демократик партиясидан 17 нафар, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 9 нафар депутат ўзини тавсия қилган сиёсий партия ва сайловчилар билан алоқани бутунлай узиб қўйган. 

Вилоятдаги ижроия ҳокимияти органлари томонидан депутатларнинг сўровларига ўз вақтида ёки умуман жавоб бермаслик ҳолатлари учрайди. Туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари ва доимий комиссияларда сессия кун тартибига масала киритиш бўйича ташаббускорлик етишмаяпти. Доимий комиссиялар ўз ваколати ва фаолият йўналиши хусусида тўлиқ тасаввурга эга эмас. 

Тадбирда вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тиббиётни ислоҳ қилишга доир фармон ва қарорлари ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида мутасадди идоралар раҳбарларининг ахбороти эшитилди. Ушбу соҳаларда йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, ечимини кутаётган муаммолар атрофлича таҳлил қилиниб, уларни ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Йўлдошев, Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Т.Жўраев сўзга чиқди.

 

Ғолиб Ҳасанов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться