Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пойтахтимизда Халқаро шахмат куни нишонланди

2017-07-25 | Спорт

Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида Халқаро шахмат куни муносабати билан "Таниш чеҳралар" анъанавий турнири ўтказилди.

Турнир муносабати билан ташкил этилган матбуот анжуманида Ўзбекистон шахмат федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Ҳ.Турдиалиев, шахмат бўйича жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Р.Қосимжонов ва бошқалар мамлакатимизда спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантиришга улкан эътибор қаратилаётгани, бунинг самарасида нуфузли мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир спортчиларнинг янги авлоди вояга етаётганини таъкидлади. 

1924 йили 20 июль куни Халқаро шахмат федерацияси – ФИДЕ ташкил этилган. 1966 йилдан бошлаб мазкур сана бутун дунёда халқаро шахмат куни сифатида кенг нишонланади. Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан ҳам ушбу сана муносабати билан анъанавий турнир ўтказилади. "Таниш чеҳралар" номли турнирнинг бу йилги баҳсларида шахмат бўйича жаҳон ва Осиё чемпионлари, нуфузли турнирлар, мамлакат чемпионатлари ғолиблари, халқаро гроссмейстерлар билан бирга мазкур спорт турига қизиқувчи барча ҳаваскорлар иштирок этди. 

Мусобақанинг профессионал спортчилар ўртасидаги баҳсларида ФИДЕ устаси Ортиқ Ниғматов биринчи, халқаро гроссмейстерлар – Сайдали Йўлдошев ва Тоҳир Воҳидов иккинчи ва учинчи ўринни эгаллади. 

Фахрийлар ўртасида Владимир Егин, ўн тўрт ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида Нодирбек Абдусатторов, саккиз ёшгача бўлган болалар ўртасида Ҳумоюн Бекмуродов, хотин-қизлар ўртасида Баҳора Абдусатторова ғолибликни қўлга киритди. Ҳаваскорлар ўртасидаги баҳсларда Асрор Мўминов, Носиржон Тошматов ва Мурод Юсупов кучли учликдан жой олди. 

Тадбир доирасида Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий турнири ғолиби, халқаро гроссмейстер Жаҳонгир Воҳидов томонидан ёш шахматчилар учун маҳорат сабоқлари ўтказилди.

 

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться