Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Самарали депутатлик назорати–юксалиш омили

2017-07-25 | Жамият

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасидан келиб чиқадиган вазифаларни вилоятда изчил амалга оширишнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, Термиз шаҳри ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, маҳаллий ижро органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари вакиллари, журналистлар иштирок этди. 

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг маърузасида эришилган ютуқлар билан бирга, ҳокимият вакиллик органлари, сиёсий партиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг ўтган даврдаги фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш йўлидаги муҳим вазифалар белгилаб берилгани алоҳида таъкидланди. 

Мамлакатимизда барча соҳаларни янада эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш янги босқичда давом эттирилаётгани сиёсий партиялар ва маҳаллий кенгашлар депутатлари зиммасидаги масъулиятни ҳам оширмоқда. Бу жараёнда халқ назорати амалда қўлланилиб, давлат ҳокимияти органлари, ички ишлар, суд-ҳуқуқ тизимининг парламент ва маҳаллий кенгашларда ҳисобот ва ахборот бериш, долзарб муаммоларни аҳоли билан очиқ муҳокама этиш, уларнинг ечимини топиш, барча қарорларни аҳоли фикри ва мурожаатлари асосида қабул қилиш тартиблари жорий этилди. 

Вилоятда сиёсий партиялар ва маҳаллий кенгашлар депутатлари ҳудудда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича қонунчилигимизда белгиланган ваколат ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётгани танқид қилинди. 

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари мансабдор шахслари депутатларнинг қонунда белгиланган ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймоқда, депутатлар сўровига белгиланган муддатда жавоб бермаслик ҳолатлари мавжуд. Масалан, Жарқўрғон тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Қ.Сафаров, Шўрчи тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари Ў.Йўлдошев, Жарқўрғон тумани маданият бўлими бошлиғи С.Исоқов маҳаллий кенгаш депутати сўровига белгиланган муддатда жавоб юбормаган. Ёки Қумқўрғон тумани ҳокими Ш.Сувонов сайловчилар муаммоси билан келган депутатни қабул қилмаган. Узун тумани электр тармоқлари корхонаси раҳбари С.Мирзаев маҳаллада симёғочлар эскириб, фуқаролар ҳаёти учун хавфли бўлиб қолгани юзасидан мурожаат этмоқчи бўлган депутатни қабул қилмаган, аксинча, халқ вакилини корхона ҳудудидан чиқариб юборган. Бу каби холатлар жойларда таъсирчан жамоатчилик ва самарали депутатлик назорати ўрнатишга салбий таъсир этмоқда. 

Сессияда давлатимиз раҳбарининг юқоридаги маърузасида ўз ифодасини топган муҳим вазифалар ижро учун қабул қилиниб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши фаолиятининг асосий йўналишлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари ва сиёсий партияларнинг ҳудудий ташкилотлари фаолиятида мавжуд муаммо ҳамда камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгилаб олинди. Доимий комиссиялар, сиёсий партияларнинг ҳудудий ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари фаолиятини тубдан яхшилаш юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Вилоят ҳаётига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Муродов, Сурхондарё вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.

 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться